17:41 / 09.08.2017
8320

Миллий банк хорижий кредит линияларини жалб этиш бўйича давра суҳбати ўтказди

2017 йилнинг 9 август куни Тошкентдаги “Lotte City Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонаси анжуманлар залида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва савдо ваколатхонаси ҳамда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес вакиллари, шунингдек, республика ишлаб чиқариш ташкилотларига хорижий кредит линиялари маблағларини олиш имкониятлари тўғрисида тушунтириш бериш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Миллий банк ишлаб чиқариш ташкилотларининг кичик бизнес субъектларига хорижий кредит линиялари имкони, иқтисодиётнинг турли соҳаларида лойиҳаларни молиялаштириш шартлари бўйича маълумот тақдим этишга оид илк шундай тадбир ўтказди. 

Давра суҳбатининг мақсади – ишбилармонлик субъектларига яқинлашишдир. Учрашув банк вакиллари ва компаниялар ўртасида қалин мулоқотни йўлга қўйиш, тадбиркорлар маблағларни жалб этишда тўқнаш келаётган муаммолари ҳақида эшитиш, шунингдек, бизнес юритиш учун тўсиқларни олиб ташлаш учун яхши имконият бўлди. Миллий банк мутахассислари меҳмонларнинг банк иши ва Миллий банк томонидан тақдим этилаётган имкониятлар билан боғлиқ барча саволларига жавоб қайтаришди.

Миллий банк вакиллари маъруза вақтида Ўзбекистон бизнесига ҳар бир кредит линияси орқали очилувчи имкониятлар ва шароитлар ҳақида батафсил маълумот беришди. 

Top