Жаҳон | 14:42 / 09.08.2017
8953
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ бомбардимончилари КХДР таҳдидларига тайёрланиш учун Гуамдан парвоз қилди

Фото: EPA

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита B-1B Lancer стратегик бомбардимончиси Гуамдаги ҳарбий базадан, КХДР оролга ракета зарбалари бериш ниятида эканини маълум қилганидан бироз аввал учиб кетди, деб хабар бермоқда Fox News.

Таъкидланишича, самолётлар Жанубий Корея ва Япония билан қўшма ўқув миссияларини ўтказган.

Миссия Тинч океани устида тахминан 10 соат давомида ўтказилди. Бомбардимончилар учувчилари нишонни тутиш ва ҳавода биргаликда ишлаш бўйича машғулот олиб боришган.

Аввалроқ Шимолий Корея АҚШ стратегик бомбардимончиларининг Гуам оролидаги АҚШ базасидан парвоз қилишига жавобан бу база жойлашган ҳудудга ракета зарбаси бериш режасини тузаётгани хабар қилинганди. Кейинчалик эса Гуам губернатори КХДРнинг таҳдидига жавоб қайтарди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид