15:34 / 09.08.2017
46379

Президент видеоселектор ўтказмоқда

9 август куни соат 16:00да Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади.

«Кун» манбаси маълумот беришича, видеоселектор кун тартибидан Республика бош вазири, бош вазир ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси раҳбарлари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг камчиликлар ва муаммоли масалаларни бартараф этиш самарадорлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йилда республика ҳудудларида ишларнинг ҳолатини ўрганиш давомида берилган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан масъулиятини кўриб чиқиш ўрин олган.

Шунингдек, йиғилишда ҳудудлар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар муҳокама этилади.

Видеоселекторда амалдорларга барча вилоятлардаги камчиликлар акс этган видеофильм қўйиб берилди

Президент Тошкент вилояти ҳокимини қаттиқ танқид қилди

«Икки йилдан кейин ҳамма жойга ёш, ватанни севган кадрлар келади» — Президент

Top