Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: АҚШнинг ядровий арсенали ҳар қачонгидан-да қудратли
АҚШ президенти Дональд Трамп бугунга келиб АҚШнинг ядровий арсенали ҳар қачонгидан-да кучли эканини маълум қилди. У ўзининг Twitter саҳифаси орқали шу хабар билан бўлишди.
"Менинг президент сифатидаги биринчи фармоним ядровий арсенални янгилаш ва модернизациялаш бўлди. Бугунга келиб, у аввалгига нисбатан анча кучли ва қудратлидир", - деб ёзади Трамп.
Америка президенти шунингдек бу арсеналдан ҳеч қачон фойдаланишга тўғри келмаслигига умид билдирган. "Умид қиламанки, ҳеч қачон бу кучни ишга солишимизга тўғри келмайди, бироқ биз дунёдаги энг қудратли давлат ҳисобланмайдиган вақт ҳеч қачон келмайди!", - қўшимча қилади Трамп.
Стокҳольм Жаҳон муаммолари халқаро тадқиқот институти (СЖМХТИ) ҳисоботига кўра, мамлакатларнинг ядровий салоҳияти қуйидагича кўриниш олган: Россия - 7 минг ядровий каллак, АҚШ - 6,8 минг, Франция - 300, Хитой - 270, Буюк Британия - 215, Ҳиндистон - 100-300, Покистон - 100-140, Исроил - 80. КХДРда эса 10-20 ядровий каллакка эгалиги тахмин қилинган.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026