Жаҳон | 09:00 / 13.08.2017
3957
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда 6,4 магнитудали зилзила рўй берди

Индонезияда, Суматра ороли яқинида 6,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақида АҚШ Геология хизмати хабар берди

Зилзила маркази 36 километр чуқурликда бўлиб, Бенкулу вилояти ғарбидан 76 километр масофада жойлашган. 

Таъкидланишича, мамлакатдаги ер силкиниши цунамини келтириб чиқармайди. Ҳозирга қадар жабрланганлар ва вайроналар ҳақида маълумотлар йўқ. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид