Жаҳон | 18:50 / 13.08.2017
7973
1 дақиқада ўқилади

Мисрдаги ҳалокатли тўқнашувдан кейин икки поезд машинисти ҳибсга олинди

Фото:AFP

Миср прокуратураси Искандария шаҳри чеккасида тўқнашиб кетган икки поезд машинистини ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақида MENA агентлиги хабар берди. 

Шунингдек машинистлар организмда наркотик модда бор ёки йўқлигини аниқловчи тестдан ўтишга маҳкум. 

Таъкидланишича, улар прокуратура қарорига мувофиқ 15 кунга ҳибсга олинган. 

11 август куни кундузи Искандария шаҳри чеккасида икки поезд тўқнашуви қайд этилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, тўқнашув натижасида 49 киши ҳалок бўлган, яна 123 нафари жароҳат олган.

Тайёрлаган:  Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид