09:08 / 14.08.2017
11939

КХДР ҳукумати Пхеньянга ўз элчиларини фавқулодда чақирди

КХДРнинг муҳим давлатлардаги элчилари Пхеньянга қўшма мажлисга чақирилди. Бу мамлакатга халқаро босимнинг ортиб бориши фонида юз берди, деб хабар қилмоқда «Рёнхап».

«Айни дамда Шимолий Корея Пхеньянга асосий давлатлардаги элчиларини чақирди. Тахминларга кўра, бу дипломатик таркиб мажлисини ўтказиш учун амалга оширилган», - дея таъкидлаб ўтган Жанубий Корея ҳукуматидаги манба.

Пхеньянга қайтиб келган дипломатлар орасида КХДРнинг Хитойдаги элчиси Ли Чжэ Рён, Россиядаги элчи Ким Хён Чжун ва Шимолий Кореянинг БМТдаги доимий вакили Ча Сон Нам бор.

Аввалроқ Илон Маск КХДРдан ҳам хавфлироқ таҳдид ҳақида маълум қилганди.

Top