Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда кўчада спорт билан шуғулланиш учун ажойиб имконият яратилди
Пекиндаги кўчаларда фитнес учун кечаю кундузлик кабинкалар пайдо бўлди, деб ёзмоқда Daily Mail.
Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, кабиналар кишиларга спорт билан кўпроқ шуғулланишда ёрдам беради, сабаби Хитойда ҳавонинг ифлосланиши кўплаб кишиларни очиқ ҳавода машғулотлар ўтказишдан тўхтатмоқда. Югуриш йўлаги ўрнатилган кабина кишиларга соатига 12 юань (2 доллар) эвазига шуғулланиш имкониятини беради.
Нашрнинг ёзишича, ҳар бир кабинада, югуриш йўлагидан ташқари, ҳавони тозаловчи ускуна, ойна, телевизор ва кондиционер ўрнатилган. Фойдаланувчилар машғулот давомида электрон почтани кўздан кечиришлари, мусиқа тинглашлари ёки фильм томоша қилишлари мумкин.
Аввалроқ хитойликлар тер ва кўз ёшида ишловчи қайишқоқ батарейка яратишгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026