Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Россия Сладкое кўлини «совға қилгани»ни инкор этди
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ануар Жайнаков маълум қилдики, Сладкое кўлини Россиянинг Қозоғистонга «совғаси» деб аташ тўғри эмас. Бу ҳақда Tengrinews хабарида ёзилган.
«Айтиш керакки, бу кўл Қозоғистонга ўтиши Россиянинг «совғаси» дейиш тўғри эмас. Чунки, бу кўлнинг асосий қисми аввалдан Қозоғистон Республикаси ҳудудида жойлашганди», — дея қайд этган у.
Жайнаковнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги чегара чизиқлари 2005 йил 18 январидаги келишувда ўрнатилганди.
Унинг қайд этишича, чегарадаги бу ҳудудда «Қозоғистон ва Россия томонлари келишуви бўйича чегара белгилари ўрнатилган», шу туфайли айни вақтда «ҳеч қандай алмашув» рўй бермади.
Бугун Россия Новосибирскда жойлашган кўлни тўлиғича Қозоғистонга бергани ҳақида хабар қилинганди.
Ов мавсумида мазкур кўлга маҳаллий аҳоли ва Новосибирск ҳамда Омскдан тез-тез меҳмонлар келиб турган.
«Бу кўлда балиқ йўқ, шунчаки табиатни безаб турибди. Туманимизда Горькое кўли бор – у фойдали. Сладкое кўли эса ярим кўл, ярим ботқоқ. У иқтисодий жиҳатдан ҳеч қандай қизиқиш уйғотмайди», дея таъкидлаган туман маъмурияти раҳбари Владимир Шубников.
Кўл Купино тумани марказидан 20 километр узоқликда жойлашган. Кўл юзаси майдони 45 гектардан иборат. Илгари Россия ҳисобига унинг 14 гектари тўғри келарди.
Мавзуга оид
22:05 / 24.04.2026
Россиянинг Новосибирск шаҳридан ўзбекистонлик 7 нафар бола ватанга қайтарилди
12:33 / 21.03.2026
Сибирда қорамоллар сўйилиши: ҳокимият сўнгги рейд ҳақида маълум қилди
15:22 / 18.02.2026
Новосибирскда ушлаб турилган фуқаро фарзанди билан ватанга қайтарилди
11:05 / 10.11.2025