Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» Испания Суперкубоги соҳиби!
«Реал» ҳамда «Барселона» ўртасида кечган Испания Суперкубогининг жавоб ўйини бўлиб ўтди. «Сантьяго Бернабеу»да кечган ўйин мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Асенсио узоқ масофадан тер Штеген дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи гол 39-дақиқада Бензема томонидан киритилди.
Жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин ҳам 3:1 ҳисобида мадридликлар фойдасига ҳал бўлганди. Шу тариқа, «Реал» Испания Суперкубогини қўлга киритди.
Испания Суперкубоги. Жавоб ўйини
Реал Мадрид – Барселона 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 4 Асенсио, 2:0 – 39 Бензема.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос (Себальос, 80), Ковачич (Каземиро, 62), Асенсио (Тео, 75), Модрич, Васкес, Бензема.
Барселона – тер Стеген, Пике (Нелсон Семеду, 50), Умтити, Альба (Динь, 78), Маскерано, Ракитич, Серджи Роберто, Андре Гомеш (Деулофеу, 72), Бускетс, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Суарес (89).
Мавзуга оид
10:09 / 07.12.2025
«Арсенал»да аламли мағлубият, «Барса» ўйинида голлар шоуси. Кун ўйинлари
12:19 / 03.12.2025
«Сити» 4 та гол ўтказди, «Барса»да камбэк
11:54 / 30.11.2025
Файзуллаев гол уришни бошлади, Шомуродов давом эттирди, «Барса» «Реал»ни қувиб ўтди
13:13 / 26.11.2025