18:05 / 18.08.2017
6179

Samsung 10 мингдан ортиқ хавфли аккумуляторларни ортга қайтармоқда

Samsung компанияси Galaxy Note 4 қурилмасининг 10 минг портловчи аккумуляторини сотувдан олди. Бунга уларнинг қизиб кетиш ва ёниш хавфи сабаб бўлди. The Verge шу ҳақида хабар берди. 

Муаммоли телефонлар AT&T суғурталаш дастури бўйича қайта тикланди. Эҳтимолий сабаб сифатида баъзи қурилмаларнинг оригинал аккумуляторларга эга бўлмагани, бу эса уларнинг қизиб келишига олиб келгани кўрсатилди. 

Яхшики, бу моделдаги батареяни олиш мумкин, шунинг учун смартфон эгаларига шунчаки бузилган батареяларни янгиларига алмаштириш таклиф қилинди. 

Таъкидлаш жоизки, Samsung компанияси FedEx'га айблов қўйди. Маълум бўлишича, Galaxy Note 4 батареялари Жанубий Корея фирмаси ходимлари томонидан ишлаб чиқарилмаган.

FedEx Supply Chain вакиллари Note 4 эгаларини гаджетни ўчириш ва батареяни алмаштиришга чақиришди. Компания вакилининг сўзларига кўра, батареялар бепул ишлаб чиқарилади. 

Top