18:40 / 19.08.2017
10924

«Манчестер Юнайтед» иккинчи турда ҳам йирик ғалабага эришди

Англия премьер-лигасининг 2-туридан ўрин олган дастлабки учрашув ниҳоясига етди. Унда «Суонси» биринчи турда энг йирик ғалабага эришган «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди.

Биринчи бўлимнинг сўнгида Эрик Байи ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг сўнгги қисмида, 4 дақиқа ичида яна учта гол киритган манкунианликлар кетма-кет иккинчи учрашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Натижада 2 турда 8:0 тўплар нисбати билан 6 очко тўплаган Жозе Моуриньо шогирдлари чемпионатда яққол пешқадам бўлиб турибди.

Англия премьер-лигаси, 2-тур

Суонси – Манчестер Юнайтед 0:4 (0:1)
Голлар: Байи (45), Лукаку (80), Погба (82), Марсиал (84).
Суонси: Фабианьски, Фернандес, Бартли (Раутледж, 67), Ольссон, Моусон, Меса (Нарсинх, 67), Фер, Кэрролл, Нотон, Абрахам (Макберни, 82), Айю.
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Байи, Блинд, Валенсия, Жонс, Мата (Феллайни, 75), Погба, Матич, Мхитарян (Эррера, 85), Рэшфорд (Марсиал, 75), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Погба (26), Фер (73).

Top