Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиққандан кейин Туркия ва Ямандан ташриф буюрган 600 нафарга яқин зиёратчи муваффақиятли эвакуация қилинди. Бу ҳақида шаҳарнинг Бош фуқаролик мудофаа бошқармаси маълумотига асосланиб, "Ажил" янгиликлар портали хабар берди.
Воқеа якшанба куни кечқурун рўй берган. Идора расмий вакили Наиф Аш-Шарифнинг маълум қилишича, 15 қаватли бинонинг саккизинчи қаватидаги кондиционер тизими носозлиги натижасида ёнғин чиққан.
"Меҳмонхонанинг барча меҳмонлари ҳар эҳтимолга қарши эвакуация қилинди, оловни ўчиришга муваффақ бўлинди, жабрланганлар йўқ", - деди Аш-Шариф. Унинг сўзларига кўра, меҳмонхонадаги барча зиёратчилар ўз хонасига қайтган. Махсус комиссия ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишни бошлади.
Муқаддас Ҳаж амалини бажариш учун Маккага бутун дунёдан зиёратчилар келмоқда. Бу йил Ҳаж амаллари 30 августдан 4 сентябргача адо этилади. Фавқулодда юқори ҳарорат кўпинча кучли ёнғинларни келтириб чиқаради.

Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026