Жаҳон | 20:25 / 23.08.2017
5937
2 дақиқада ўқилади

103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди

Фото: AP

Камбожада Khmer Rouge режими зулмидан азият чеккан 103 ёшли аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди. Бу ҳақида DailySabah хабар берди. 

Ҳонг Инҳ АҚШга деярли 5 ярим йил аввал, 97 ёшида келган. У ерда аёлнинг қизи ва бошқа қариндошлари истиқомат қилади. 

Аёл Лос-Анжелесдаги анжуманлар марказида ўтказилган  фуқароликка қабул қилиш маросимида қасамёд келтириб, 10 минг янги фуқаро қаторида "Юлдузлар ёғдуси" мадҳиясини ижро этди. 

Маросим давомида унга 80 ёшли қизи Ҳенг Мэн, 13 ёшли невараси Мелисса Чай ва бошқа қариндошлари ҳамроҳлик қилди.

Аёлнинг яна бир невараси Сив Таиннинг айтишича, бувиси 1970-йилларда Khmer Rouge қатъий режими остида зўравонлик ва очликдан азият чеккан. 

Бошқа бир невараси Нгун Тайнгнинг сўзларига кўра, унинг бувиси доим АҚШда яшашни истаган. "Тинч юртда яшаш - бувимнинг орзуси эди", - дейди у.

Khmer Rouge режими 1960-йиллар охирида Пол Пот раҳбарлиги остида, Коммунистик партиянинг қуролланган милицияси сифатида яратилган ва Комбожа фуқаролик урушидан кейин, 1975 йилда тўлиқ кучга кирган.

Мавзуга оид