Жаҳон | 16:19 / 23.08.2017
10793
1 дақиқада ўқилади

Жириновский Украинада терроризмни молиялаштиришда гумонланмоқда

Фото: РИА "Новости"

Украина бош прокуратураси Россия Либерал демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский терроризмни молиялаштиришда гумон қилинаётгани ҳақидаги хабарни эълон қилишга тайёргарлик кетаётганини маълум қилди.

Бу ҳақда маҳкама сайтида айтилади.

Таъкидланишича, Жириновский 2014 йилнинг март-апрель ойларида “Донецк халқ республикаси” ва “Луганск халқ республикаси”га моддий қўллаб-қувватлов учун маблағлар йиғишни ташкиллаштирган гуруҳни ташкил қилган ва унга раҳбарлик қилган.

Маҳкамадан маълум қилишларича, ушбу гуруҳ “бу жиноий тузилмалар вакилларига 6 та транспорт воситасини етказиб берган”.

 

Мавзуга оид