CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Рик Дирборн 2016 йилда унинг сайловолди штаби вакилларининг Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашувини уюштиришга ҳаракат қилган. Бу ҳақда CNN телеканали манбаларга асосан хабар бермоқда.
Ҳозирги пайтда Дирборн Оқ уй аппарати раҳбари ўринбосари лавозимида ишламоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Дирборн 2016 йилнинг июнида Трамп жамоаси аъзоларига қисқача мактуб йўллаб, унда «Трамп ва Путинга яқин юқори лавозимли шахслар ўртасида учрашув ташкиллаштиришни хоҳлаган» қандайдир киши ҳақида маълум қилиб ўтган.
Хабар қилинишича, мактубни Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашуви иши бўйича суриштирув олиб бораётган конгрессменлар топишган.
Аввалроқ The Washington Post нашри Трампнинг маслаҳатчиси – Жорж Пападопулос 2016 йилда, сайловолди кампаниясининг энг бошида миллиардерга Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ташкиллаштиришни таклиф қилгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
08:40 / 15.10.2024
Путин Думага КХДР билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди
10:10 / 12.10.2024
Бербок: Путин Украина масаласини Шолц билан муҳокама қилишдан бош тортди
21:13 / 11.10.2024
НАТОнинг янги бош котиби иттифоқчиларни Путиннинг ядровий таҳдидларига эътибор қаратмасликка чақирди
16:10 / 11.10.2024