18:15 / 24.08.2017
11842

Златан Ибраҳимович «Манчестер Юнайтед»га қайтди

Швециялик тажрибали ҳужумчи Златан Ибраҳимович «Манчестер Юнайтед»га қайтди.

Манчестерликлар клуби расмий сайтида маълум қилинишича, 35 ёшли футболчи клуб билан 1 йиллик шартнома имзолади. У жамоада 10-рақам остидаги футболкада ҳаракат қилади.

Ибраҳимович «МЮ»га ўтган мавсумда келиб қўшилган, аммо май ойида Европа Лигаси учрашувида жароҳат олиб, йил охиригача сафдан чиққанди.

Top