Жаҳон | 08:20 / 25.08.2017
27676
1 дақиқада ўқилади

АҚШда олий жазога ҳукм қилинган жиноятчи янги дори билан ўлдирилди

Фото: AP

Американинг Флорида штатида ирқчилик негизида қотиллик қилгани учун олий жазога маҳкум этилган жиноятчи янги дори воситасида қатл этилди, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Таъкидланишича, 53 ёшли Марк Асэй 1987 йили афроамерикаликни ўлдирганликда айбдор деб топилганди. 

Қатл қилиш чоғида ушбу вазифани бажаришда синаб кўрилмаган янги дори – этомидат қўлланилган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид