Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг сайланишини башорат қилган профессор унинг импичменти ҳақида гапирди
Фото: Reuters/Kevin Lamarque
Америка университети профессори тарихчи Аллан Лихтман АҚШнинг амалдаги раҳбарига қачон импичмент эълон қилиниши мумкинлигини тахмин қилди. У Дональд Трамп Қўшма Штатлар президенти бўлишини ҳам башорат қилганди, деб хабар бермоқда RT.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ сенатига 2018 йилда бўлиб ўтадиган сайловлардан аввал Трампни ҳеч ким истеъфога чиқара олмайди.
«Республикачиларнинг кўплари унга қарши чиқиши мумкин. Ҳамда импичмент жараёнининг ташаббусига етарли овозларни тўплаш учун демократлар билан тахминан 25 киши бирлашиши лозим бўлади (яъни вакиллар палатасидаги барча республикачиларнинг тахминан 10 фоизи). Иккинчи ҳолат (бу, албатта, эҳтимолдан узоқ, бироқ истисно этилмайди): агарда демократлар вакиллар палатасида кўпчиликка айланадиган бўлса. Ўшанда, менинг фикримча, бу ташаббусни илгари суриш жуда тез амалга ошади – 2019 йилнинг бошида палата чақирилганда», - дея маълум қилди у.
Ўтган йили Лихтман Трампнинг импичменти ҳақида фикр билдирганди.
Эҳтимолий сабаблар орасида Россия билан алоқалар, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва ҳуқуқбузарликларга эътибор бермаслик бор. Шунингдек таъкидланишича, Трамп лавозимга киришгунга қадар амалга оширган жиноятлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин.
Мавзуга оид
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
22:06 / 01.05.2026
АҚШ Ўзбекистонга 26 мигрантни депортация қилди
21:58 / 01.05.2026
Эрон АҚШ билан тинчлик музокаралари доирасида янги таклиф юборди
20:28 / 01.05.2026