Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Юнайтед»да яна «қуруқ» ғалаба
Фото: Twitter/Premierleague
«Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатининг учинчи тур учрашувлари доирасида «Лестер Сити» билан ўйнади. Манчестердаги «Олд Траффорд» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Иккинчи бўлим бошида манчестерликларнинг янги ҳужумчиси Ромелу Лукаку қаторасига учинчи ўйинда гол уриши мумкин эди, аммо у пенальтини аниқ амалга ошира олмади. 70-дақиқада «МЮ» барибир ҳисобни очди — Маркус Рашфорд Генрих Мхитарян пасини голга айлантирди. 82-дақиқада Марвон Феллайни Жесси Лингард пасидан кейин ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Шу тариқа, Жозе Моуриньо шогирдлари қаторасига учинчи ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган ҳолда ғалабага эришмоқда. Энди «МЮ» 9 очко билан АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринда. «Лестер» 3 очкоси билан 16-поғонада қолган.
Англия чемпионати, 3-тур
Манчестер Юнайтед – Лестер 2:0
Голлар: 1:0 – 70 Рэшфорд, 2:0 – 82 Феллайни.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Блинд, Валенсия, Джонс, Мата (Рэшфорд, 67), Матич, Погба, Мхитарян (Феллайни, 74), Марсиял (Лингард, 76), Лукаку.
Лестер – Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Магуайр, Маҳрез, Ндиди, Жеймс, Олбрайтон (Грэй, 60), Окадзаки (Кинг, 60), Варди (Слимани, 76).
Огоҳлантириш: Мхитарян (54).
Мавзуга оид
21:56 / 14.01.2026
Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед»ни мавсум охиригача бошқаради
21:25 / 05.01.2026
Аморимнинг кутилмаган истеъфоси. «МЮ» раҳбариятининг қарори қанчалик тўғри?
15:42 / 05.01.2026
«МЮ» Рубен Аморимни ишдан бўшатди
12:27 / 22.12.2025
Фото: Twitter/Premierleague