Жаҳон | 00:43 / 27.08.2017
4687
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Европа Иттифоқига йўлдаги тўсиқларни енгиб ўтишга ваъда берди

Фото: РИА Новости / Григорий Сысоев

Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат Европа ва Евроатлантика йўли билан бориб, Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси бўлади, деб айтди. 

“Украина ва унинг ташқарисидаги баъзи сиёсатчилар Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлишимизга ишонмаяптилар. Биз тўсиқларни енгамиз. Биз мамлакатни ўзгартирамиз. Украина аъзоликка ариза бериш учун зарур бўлган мезонларга жавоб берадиган бўлади. Биз европача ва евроатлантик йўлимизни давом эттирамиз”, деб айтган Порошенко Бутунжаҳон украиналиклар анжуманида.

Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер 2016 йил баҳорида Украина, эҳтимол, Европа Иттифоқи ва НАТОга яқин 20-25 йил ичида аъзо бўла олмаслигини айтганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид