Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AIBA конгресси 12 ноябрда раҳбариятни алмаштириш масаласини муҳокама қилади
Халқаро Бокс ассоциацияси конгресси ташкилотнинг ҳозирги раҳбарияти ва президенти Чинг-Куо Вунинг эҳтимолий истеъфосини навбатдаги йиғилишида муҳокама қилади. У 12 ноябрда Дубайда бўлиб ўтади. Бу ҳақда AIBA матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, AIBA конгрессининг ушбу ташаббуси ташкилотнинг молиявий муаммолари билан боғлиқ. Хусусан, AIBA вице-президенти Франко Фалчинелли Вуни шаффоф эмасликда айблади.
Шунингдек, 23 сентябрда ташкилот ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари кенгаши бўлиб ўтиши режалаштирилган, унда AIBA молиявий муаммолари муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 25 июлда AIBA ижроия қўмитаси ассоциация президентига ишончсизлик билдирган эди.
Маълумки, шу кунларда Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бокс бўйича AIBA World Championship-2017 турнири бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026