Жаҳон | 09:31 / 28.08.2017
11814
1 дақиқада ўқилади

Хитой БРИКС саммитига яна 5 давлат етакчисини таклиф қилди

Фото: Reuters

Хитой ҳукумати Сямэндаги БРИКС саммитига яна 5 давлат етакчисини таклиф қилди. Бу ҳақда ТАСС Россиянинг ХХРдаги элчиси Андрей Денисовга асосан хабар бермоқда.

«Хитойнинг бу сафарги раислиги чуқур ёндашувни кўрсатди ҳамда жаҳоннинг турли ҳудудларидаги бешта давлат етакчилари таклиф этилди», - дея маълум қилган дипломат.

Унинг таъкидлашича, таклиф этилганлар рўйхатидан Гвинея, Мексика, Таиланд ва Тожикистон каби давлатлар жой олган.

Аввалроқ БРИКС давлатлари электрон тижорат соҳасидаги ҳамкорлик бўйича келишувга эришгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид