Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ва Хитой чегарадаги чигал вазият бўйича бир қарорга келди
Ҳиндистон ва Хитой Доклам туманидан қўшинларни “тезроқ” олиб кетиш ҳақида келишиб олишди. Бу икки ойлик қарама-қаршиликдан сўнг юз берди, деб хабар қилмоқда Ҳиндистон ТИВ.
"Ҳиндистон ва Хитой сўнгги ҳафталарда Докламдаги вазият бўйича дипломатик алоқада бўлиб турганди. Биз бу алоқалар вақтида ўз нуқтаи назаримиз ва ташвишларимиз ҳамда манфаатларимиз ҳақида маълумот бериш имконига эга бўлдик. Шу асосда Докламдаги қарама-қаршилик жойидан чегара хизматчиларини тезроқ олиб кетиш мувофиқлаштириб олинди ҳамда у давом этмоқда", - дейилади мамлакат ТИВ томонидан эълон қилинган баёнотда.
Июнь ойи охирларида ҳиндистонлик чегарачилар гуруҳи Хитой-Ҳиндистон чегарасини Сикким штати яқинидан кесиб ўтишганди. Улар хитойлик ҳарбийларнинг Доклам туманида йўл қуриш бўйича ишларини тўхтатмоқчи бўлганлар. Ҳиндистоннинг билдиришича, Бутан ҳукумати билан мувофиқ ҳолда ҳаракат қилган, ҳамда минтақадаги кво-мақоми ўзгаришининг олдини олишни асосий мақсад сифатида ҳисоблайди. Деҳли ва Тхимпхунинг фикрича, бу ерда чегара муаммоси ҳал этилмаган. Пекиннинг иддао этишича, бу ҳудуд Хитойга тегишли. Икки давлат ҳарбийлари икки ойдан кўпроқ вақт давомида бир бирига қарама-қарши позицияда бўлган.
Аввалроқ Ҳимолайдаги йўл қурилиши туфайли Хитой ва Ҳиндистон муносабатлари совуқлашаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026