Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ талабалар алмашинуви дастурлари бўйича виза беришни чеклаши мумкин
Фото: ТАСС
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти тилни ўрганиш мақсадидаги талабалар алмашинуви дастурлари бўйича виза беришни чеклаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга асосан хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Трамп бундай алмашинув ёш америкаликлар учун меҳнат бозорида рақобат келтириб чиқармоқда, деган фикрда. Таъкидланишича, шундай ташаббус Трампнинг ишсизлик билан кураш ҳамда америкалик фуқаролар учун иш ўринларини яратиш тўғрисидаги сайловолди ваъдалари ичига киради.
Нашрнинг аниқлик киритишича, ташаббус беш турдаги визаларни қамраб олиши мумкин. Улар орасида J-1 шакли (таълим дастурлари ва маданий алмашинув) ҳам бор. Ўзгаришлар визаларни бутунлай бекор қилиш ёки уларнинг эгаларига талабларни кучайтиришни назарда тутиши мумкин экани айтилмоқда.
Аввалроқ Трамп маъмурияти 4 давлатга виза чекловлари билан таҳдид қилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:02
Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари муҳим фойдали қазилмалар тўғрисида англашув меморандумини имзолади
18:27
Лавров Россия компаниялари Венесуэладан сиқиб чиқарилаётганини айтди
15:06
Абу-Дабида АҚШ иштирокида Украина ва Россия музокараларининг иккинчи куни бошланди
23:29 / 04.02.2026