Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиянинг Иския оролида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Фото: tgcom24
Италия вазирлар кенгаши мамлакат бош вазири Паоло Жентилонининг таклифига кўра Иския оролида фавқулодда ҳолатни эълон қилди. Бу 21 август куни юз берган зилзила оқибатлари туфайли рўй берган.
TGcom24’нинг хабар беришича, фавқулодда ҳолат режими табиий офатдан энг кўп зарар кўрган туманлар - Касамиччола-Терма, Форио ва Лакко-Аменода эълон қилинган.
Италия ҳукумати зилзила оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор ишларни амалга ошириш учун миллий фавқулодда вазиятлар бўйича Жамғармадан 7 млн евро ажратди.
Аввалроқ зилзила сабаб Неаполь соҳилларидаги ер сатҳи тўрт сантиметрга пасайгани хабар берилди.
Мавзуга оид
17:59 / 02.02.2026
Ўзбекистон қишки Олимпиадада 2 нафар спортчи билан қатнашади
10:40 / 24.01.2026
Германия ва Италия ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олди
22:40 / 19.01.2026
Машҳур Valentino модалар уйи асосчиси вафот этди
13:37 / 14.01.2026