Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон парламенти Ўзбекистон билан шартномаларни ратификация қилди
Туркманистон парламенти – 5-чақириқ Мажлисининг 22-кенгашининг навбатдаги мажлисида депутатлар қатор қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама этиб, қабул қилишди.
Хусусан, "Туркманистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида", "Туркманистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида"ги ҳужжатлар лойиҳалари шулар жумласидан. Бу ҳақда Туркманистон ҳукумати портали хабар қилмоқда.
Бундан ташқари, парламент йиғилишида Мажлиснинг "Туркманистоннинг "Mälikguly Berdimuhamedow" медалини таъсис этиш тўғрисида" қонун лойиҳаси муҳокама этилиб, қабул қилинган.
Парламент томонидан қабул қилинган қонунлар Туркманистон президентига имзолаш учун юборилади ва шундан сўнг кучга киради.
Мавзуга оид
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026