АҚШ Эрдўғаннинг 15 нафар тансоқчисига айблов эълон қилди
АҚШ суди Туркия жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған тансоқчиларини шу йилнинг май ойида Вашингтондаги тартибсизликларда иштирок этганликда айблади. Бу ҳақда Колумбия округи прокуратураси хабарида маълум қилинмоқда.
Канада ва АҚШнинг икки нафардан фуқароси ҳам "шахс устидан зўравонлик қилиш учун тил бириктириш"да айбланмоқда. Ҳужжатда таъкидланишича, 19 нафар айбланувчи май ойидаги тинч намойишларда "хавфли қуролдан фойдаланган ҳолда ҳужум уюштирган" ва "намойишчиларни оёқлари билан тепган". Уларга 15 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.
16 май куни Туркия элчихонасининг АҚШдаги биноси яқинида Анқарадаги ҳозирги ҳукуматга тарафдорлар ва қаршилар ўртасида тўқнашув юз берган эди. Бу вақтда Эрдўған шу ерда бўлган. Бунинг натижасида 9 киши жабрланди, уларнинг 2 нафари жиддий жароҳатланган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024