22:49 / 30.08.2017
6346

«Ливерпуль» Окслейд-Чемберлен трансфери бўйича келишувга эришди

Фото: Sky Sports

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен «Ливерпуль»га ўтади.

Sky Sports хабарига кўра, клублар ушбу футболчини 40 миллион фунтга трансфер қилиш бўйича келишувга эришган.

«Ливерпуль» билан Окслейд-Чемберлен 6 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.

24 ёшли хавбек айни вақтда Англия терма жамоасида бўлиб турибди, у тез орада янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Окслейд-Чемберлен – «Саутҳемптон» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2011 йилдан буён «Арсенал» сафида ўйнаб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2018 йил ёзига қадар тузилганди.

Ушбу футболчига «Челси» ҳам талабгор бўлган, аммо у ҳимояда ўйнашни истамагани учун лондонликлар клуби таклифини рад этди.

Top