Ўзбекистон | 13:19 / 30.08.2017
12402
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёев Трампга ҳамдардлик мактуби йўллади

Фото: Reuters

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампга мактуб йўллади. 

Мазкур мактубда “талофатли "Ҳарви" довули оқибатида Техас штатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва жароҳатланиши ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди” дейилган.

Давлат раҳбари нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради, шунингдек, жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайишни тилади.

Аввалроқ АҚШдаги "Ҳарви" тўфони қурбонлари сони 30 кишига етгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид