Volkswagen 300 мингга яқин Passat'ни ортга қайтармоқда
Volkswagen концерни навбатдаги қайтарув кампаниясининг бошланиши ҳақида эълон қилди - бу сафар гап "дизельгейтлар" ҳақида эмас. 280 915 та Passat ва Passat CC седанида ЙТҲга олиб келиши мумкин бўлган эҳтимолий техник носозликлар аниқланди. "Автовести" шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, гап энергия таъминотида муаммо келтириб чиқариши мумкин бўлган ёқилғи насоси, аниқроғи бошқарув модули фаолиятидаги эҳтимолий носозликлар билан боғлиқ. Натижада ё насос кутилмаганда ишдан чиқиши мумкин, ёки аккумуляторни "ўтказиб", тўхтовсиз ишлаши мумкин.
Шимолий Америкада эълон қилинган чақирув кампаниясида 2006 йилдан 2010 йилга қадар ишлаб чиқарилган Passat'лар ҳамда 2009-2016 йилларда ишлаб чиқарилган Passat CC автомобиллари иштирок этади.
Volkswagen компания юқорида қайд этилган сабаблар бўйича ЙТҲлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотга эга эмаслигини алоҳида таъкидлади.
Машиналарни қайтариш кампаниясига 13 октябрда старт берилади.
Мавзуга оид
20:31 / 13.11.2024
Volkswagen Tesla’нинг рақобатчиси билан 5,8 млрд долларлик битим имзолади
22:16 / 28.10.2024
Volkswagen Германиядаги камида учта заводини ёпади
08:30 / 26.09.2024
VW касаба уюшмаси билан иш ҳақи ва қисқартиришлар бўйича келиша олмади
13:49 / 05.09.2024