12:39 / 30.08.2017
46455

Жириновский Ўзбекистоннинг фойдали қазилмалари ҳақида: У ерда ҳамма нарса бор...

Фото: YouTube/вДудь

Россиялик журналист Юрий Дуднинг канали таниқли сиёсатчи ва Россия Либерал демократик партияси фракцияси етакчиси Владимир Жириновский билан видео-интервьюни эълон қилди. 

Бошловчининг Тожикистон, Ўзбекистон ҳамда Қирғизистонда бугунги кунда иқтисодиёт қандай экани ҳақидаги саволига Жириновский шундай жавоб қайтарган: «У ерда нефть, газ, уран, олтин, катта миқдорда қорамол бор».

Журналист «Сиз ҳозир Қозоғистон ёки Туркманистон ҳақида гапираяпсизми?» - дея савол берган. Жириновский эса «Ҳаммаси бирга, уларнинг бари бир минтақада», - деган.

Top