Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спам-бот 700 млн электрон манзил ва махфий сўзларни тармоққа жойлаштирди
Нидерландиядаги серверлардан бирида Onliner Spambot спам-боти топилди, у 700 млн электрон почта манзили ва уларга махфий сўзларни бирлаштирган базага эга. Бу ҳақда International Business Times хабар бермоқда.
Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис Трой Хантнинг фикрича, бу тарихдаги энг йирик маълумот сизиб чиқишидир. «Кўламни тушуниш учун, тасаввур қилиб кўринг, бу Европада яшовчи барча эркаклар, аёллар ва болаларнинг электрон қутиларидир», - дея маълум қилди Хант.
Экспертлар почтада тегишли маълумотлар бор эканини Have I been Pwned сайтида текшириб кўриш ва ижобий жавоб бўладиган бўлса, махфий сўзни алмаштиришни тавсия этишган.
Аввалроқ Google миллионлаб смартфонларни тўлдирилган реаллик билан таъминлаши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
19:11 / 08.06.2026
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
17:17 / 07.06.2026