Жаҳон | 10:10 / 01.09.2017
7995
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея АҚШ ядро қуролини жойлаштиришдан бош тортди

Фото: .tnamcot.com

Жанубий Корея президенти маъмурияти мамлакат ҳудудида КХДРни «босиб туриш» учун АҚШ ядро қуролини жойлаштириш имкониятидан бош тортди. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги хабар бермоқда.

«Биз АҚШ ядро активларини қайта жойлаштиришимиз кераклиги ҳақида ҳеч қачон ўйлаб кўрмагандик», - дея хабар берди журналистларга маъмуриятнинг исмини ошкор этишдан бош тортган вакили.

Унинг қўшимча қилишича, Сеул тарқатмаслик глобал режимини ҳурмат қилади ва «ўз сиёсатини бу доирада мувофиқлаштиришни давом эттиради».

Аввалроқ Жанубий Корея КХДРни огоҳлантириб қўйгани хабар берилганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид