10:05 / 02.09.2017
7123

Германия Чехия устидан иродали ғалаба қозонди ва гуруҳдаги бошқа натижалар

1 сентябрь куни Европа минтақасида футбол бўйича ЖЧ-2018 финал босқичи учун 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Германия терма жамоаси ўйин охирида ўз иродасини намойиш этиб, Чехия устидан ғалабани илиб кетди. Польша термаси эса, Даниядан 4 та жавобсиз тўпўтказиб юборди. Арманистон эса камчиликда ўйнаб Руминия билан дурангга эриша олди.

Германиялик футболчилар Чехияга қарши ўйиннинг 4-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. «РБ Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер Месут Ўзил узатмасидан сўнг дарвозабонбилан яккама-якка чиқиб, уни осонлик билан алдади ва тўпни дарвоза тўрига жойлади.
 
Ўйин давомида ҳисобни тенглаштиришга уринган чехияликлар ўйин охирига кам қолганда мақсадларига эришишди. Владимир Дарида Марк-Андре тер Штеген дарвозасини узоқдан тепилган ажойиб зарба билан ишғол қилди. Аммо, мезбонлар хурсандчилиги узоққа бормади. 88-дақиқада Матс Ҳуммельс жарима тўпини боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди. 

Шу билан бирга, С гуруҳининг яна бир вакили Шимолий Ирландия куннинг салбий шов-шувига сабаб бўлиши мумкин эди. Гап шундаки, Майкл О'Нил жамоаси кучсиз ҳисобланган Сан-Марино термасига қарши ўйиннинг 70-дақиқасигача гол уришнинг уддасидан чиқа олмади. Бироқ Англиянинг «Чарльтон» клуби ҳужумчиси Жош Маженнис ўз дубли билан жамоасига аро кирди. Шундай қилиб, шимолий ирландлар саралаш босқичи тугагач, Россияга бориш ҳуқуқини берувчи қўшимча ўйинларда иштирок эта олади. 

Ниҳоят сўнгги ўйинда Норвегия ўз имкониятларини йўққа чиқарди. Роберт Просинечки жамоаси саралаш босқичини яхши бошлаган ва дастлабки 3 ўйинда 7 очко тўплаганди. Аммо, кейинчалик 4 марта мағлуб бўлиб, жаҳон чемпионати орзуси билан хайрлашди.
 
Чехия — Германия — 1:2 (Дарида, 78 — Вернер, 4, Ҳуммельс, 88)

Норвегия — Озарбойжон — 2:0 (Кинг, 32, пен., Садихов, 59, авт.)

Сан-Марино — Шимолий Ирландия — 0:3 (Маженнис, 70, 75, Дэвис, 78, пен.)

Жамоаларнинг гуруҳдаги жойлашуви: 

Германия — 21
Ш. Ирландия — 16
Чехия — 9
Озарбойжон — 7
Норвегия — 7
Сан-Марино — 0.

Top