Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Теҳрон барча давлатлар билан муносабатларни ривожлантириши кутилмоқда
Фото: AFP
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийнинг иккинчи президентлик муддатида Теҳрон барча давлатлар билан муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришига умид билдирди.
Руҳоний иккинчи муддатга 2017 йил май ойида қайта сайланган. Августда унинг инаугурацияси ҳамда янги ҳукумат таркиби тасдиқланиши маросими бўлиб ўтди.
“Бутун дунё билан кенг алоқалар эътиборимиз объекти ҳисобланади. Умид қиламанки, Эрон ядровий дастурини ҳисобга олганда, бу алоқалар учун тўсиқларни анча даражада бартараф этолдим. Кейинги 4 йил Эроннинг дунё билан алоқаларининг ҳар томонлама ривожланиши 4 йили бўлади”, деб айтган Зариф.
Унинг айтишича, бундай сиёсатга амал қилишни Эрон олий етакчиси Али Ҳаменеий Руҳоний инаугурацияси вақтида буюрган. Руҳонийнинг ўзи эса инаугурация вақтида Эроннинг бошқа давлатлар билан муносабатларни ривожлантириши нафақат давлатнинг онгли қарори, балки дунёда тинчликни таъминлаш учун зарур эканлигини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
16:27
Эронда «Оскар»га номзод бўлган филм ижодкорларидан бири ҳибсга олинди
14:58
Хоминаий АҚШнинг ҳар қандай ҳужуми катта урушга олиб келишидан огоҳлантирди
11:01
Эрон намойишларда ҳалок бўлган қарийб 3000 кишининг исмларини эълон қилди
22:21 / 01.02.2026