10:48 / 02.09.2017
3709

Трамп NASA’га собиқ учувчини раҳбар этиб тайинламоқчи

Фото: sciencemag.org

АҚШ президенти Дональд Трамп аэронавтика ва фазовий маконни тадқиқ қилиш бўйича Миллий агентлик (NASA) директори лавозимига конгрессмен Жеймс Брайденстинни тайинлаш ниятида.

Бу ҳақда The Hill Оқ уй матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Брайденстин 2013 йилдан АҚШ конгресси вакиллари палатасида Оклахома штатидан вакил ҳамда илм-фан, коинот ва технологиялар бўйича қўмитанинг аъзосидир.

У ўтмишда ҳарбий-денгиз авиацияси учувчиси бўлган ва Ироқ ҳамда Афғонистондаги амалиётларда иштирок этган.

Аввалроқ АҚШда янги коинот кемаси синовдан ўтказилгани хабар берилганди.

Top