Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев: Януковичнинг 500 килограмм олтини хатлов қилинди
Фото: «Коммерсантъ»/Дмитрий Азаров
Европадаги давлатлардан бирида Украина талаби билан мамлакатдан Виктор Януковичнинг атрофидаги шахслар томонидан олиб чиқиб кетилган 500 килограмм олтин хатлов қилинди. Бу ҳақда Украина бош прокурори ўринбосари Евгений Енин Insider нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, олтин партиясини хатлов қилиш ҳақидаги маълумот бир неча ҳафта аввал пайдо бўлган. Гап Европадаги қайси давлат ҳақида кетаётгани номаълум. Бундай миқдордаги олтиннинг бозор нархи 21 миллион доллардан ортиқни ташкил этади.
Ениннинг сўзларига кўра, Европа давлатларида Янукович ва унинг атрофидаги шахсларнинг ҳаммаси бўлиб 200 млн долларлик активлари хатловга олинган.
Украина бош прокуратураси Виктор Янукович томонидан мамлакатга етказилган зарар миқдорини 40 млрд долларга баҳолаган. Януковичнинг ўзи давлатга хиёнатда айбланмоқда.
Мавзуга оид
14:29 / 21.03.2026
Зеленский АҚШ билан бўлажак музокараларнинг асосий мавзуларини айтди
09:56 / 21.03.2026
Германия Украинага қурол-яроғ экспортини соддалаштирди
14:11 / 20.03.2026
ЕИ Киевга ёрдам ваъда қилди, аммо 90 млрд евролик кредитни очмади
15:44 / 19.03.2026