Жаҳон | 08:03 / 04.09.2017
8085
1 дақиқада ўқилади

Россия махсус хизматлари Украинадаги терактларга алоқадорликда айбланди

Фото: © РИА Новости

Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Грицак Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортниковга мурожаат қилди ҳамда рус махсус хизматлари Украина ҳудудидаги терактларга алоқадор эканини маълум қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Мен сизга зобит зобитга мурожаат қилгандек гапирмоқдаман. Ҳаттоки уруш шароитида ҳам маълум бир қоидалар борки, уларни махсус хизмат ходимлари босиб ўтиши керак эмас», - деди у.

Унинг маълум қилишича, Россия махсус хизматлари Одесса, Харьков, Херсон ва бошқа шаҳарлардаги терактларга алоқадордир.

Аввалроқ Украина рус ҳарбийлари Беларусга келиши биланоқ чегарадаги назоратни кучайтирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид