Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ямандаги вабо эпидемияси 600 мингдан зиёд кишини қамраб олди
Фото: AFP
Ямандаги вабо эпидемияси 600 мингдан зиёд кишини қамраб олди, у билан касалланганлар сони тобора ошиб бормоқда. Бу ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабар берди.
ЖССТ маълумотларига кўра, жорий йилнинг апрелидан вабо билан касалланганликда гумон қилинганлар сони 612 703 кишини ташкил қилган. Булардан 2048 нафари ҳаётдан кўз юмган. Вабо билан касалланганлар сони кунига ўртача 3 минг кишига кўпайиб бормоқда. Шундай бўлса-да, умумий ҳисобда мамлакатдаги вабога йўлиқаётганлар сони камаймоқда.
Вабодан энг кўп жабр кўрган ҳудудлар сифатида Ал-Ходайда, Аманат Ал-Азимах, Хаж ва Амран номлари келтирилган.
ЖССТда таъкидланишича, Ямандаги вабо эпидемияси дунёдаги энг катта кўламли эпидемия бўлиб, у тиббий инфратузилманинг деярли тўлиқ бузилиши, гигиена ва тоза ичимлик сувининг йўқлиги натижасида тез тарқалмоқда.
Мавзуга оид
14:51 / 22.04.2026
ЖССТ раҳбари Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши курашда етакчи деб атади
13:21 / 21.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқандда ЖССТ раҳбари билан учрашди
08:10 / 31.03.2026
Дунёда фақат 13 та мамлакат ҳавоси хавфсиз деб топилди
10:03 / 19.03.2026