Жаҳон | 18:44 / 05.09.2017
3493
1 дақиқада ўқилади

Британияда 4 нафар ҳарбий хизматчи неонацистлар билан алоқаларда гумонланмоқда

Фото: Global Look Press

Буюк Британияда тўрт нафар ҳарбий хизматчи мамлакатда тақиқланган «Миллий ҳаракат» неонацистлар гуруҳи билан алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди. 

Бу ҳақда Associated Press Мудофаа вазирлигига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, эркаклар террорчилик хуружларига алоқадорлик, тайёгарлик кўриш ва даъват қилишда гумонланмоқда.

Махсус амалиёт давомида бир неча уйларда тинтув ўтказилган.

Хабарда айтилишича, қўлга олинган шахслар ўн йилга қамалиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид