Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг ЕИга кириши бўйича музокаралар нега давом эттирилмаслиги айтилди
Туркиядаги замонавий сиёсий вазият бу давлатнинг Евроиттифоққа қўшилиши борасидаги музокараларни давом эттириш имкониятини бермаяпти. Бу ҳақда Франция ҳукуматининг расмий вакили Кристоф Кастанер маълум қилди.
"Бироқ бир нарсани аниқ айтиш мумкин: Туркиядаги сиёсий вазият бугун, бизнинг ҳақиқий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда музокараларни давом эттириш, фикрлаш алмашинуви имкониятини бермаяпти", - дея маълум қилди Кастанер France Inter радиостанцияси эфирида.
Сиёсатчининг таъкидлашича, Европа ҳамда Туркиянинг умумий мулоқотини давом эттириш лозим, бироқ "Туркиянинг Евроиттифоққа қўшилиши борасидаги музокаралар барибир тўхтатилган". "Бугунги ҳақиқий вазият шундай", - дея қўшимча қилди Кастанер.
Унинг аниқлик киритишича, Туркия билан музокаралар сўнгги йилларда "вақтни бекорга сарфлаш" бўлган. "Биз сўнгги ўн йилда Туркиядан Франциядаги сиёсий позицияни оқлаш учун ҳамма балога гирифтор сифатида фойдаландик. Биз Туркиядан қўрқитиши учун фойдаландик, аслида эса Туркия бизнинг умумий тарихимиз бир қисмидир", - дея маълум қилди Кастанер.
Аввалроқ Меркель Туркияга санкциялар билан таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
20:54
Францияда парашютчилар мактабига қарашли самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
10:27 / 27.06.2026
Ўзбекистонда Франция визаси учун воситачиларсиз ҳужжат топшириш имконсиз бўлиб қолгани айтилмоқда
18:00 / 25.06.2026
Франция яна Россия «яширин флоти»га мансуб танкерни қўлга олди
22:51 / 21.06.2026