Жаҳон | 10:13 / 06.09.2017
10678
1 дақиқада ўқилади

Билл Клинтон: Трампнинг қарори «Америка орзусини» йўққа чиқаради

Фото: globallookpress.com

АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон мамлакатнинг амалдаги раҳбари Дональд Трампнинг «Келаётган болалар учун қолдирилган ҳаракатлар» (DACA) дея аталувчи дастурни бекор қилиш ҳақидаги қарорини танқид қилди. Дастур АҚШга жуда ёш пайтида келган муҳожирларни депортация қилишдан ҳимояни назарда тутарди.

«Энг аввало, бу нотўғри, сабаби бу ёш йигитларни, улар ҳеч қачон яшамаган жойларга юбориш шафқатсизлик. Уларнинг уйи - АҚШ», - дея ёзди Клинтон Facebook’да.

Унинг сўзларига кўра, Оқ уйнинг қарори Америка орзусини йўққа чиқаради.

У Қўшма Штатлар конгрессини ўз мақоми ҳамда Америка келажагини дарҳол ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилишга чақирди.

Аввалроқ Трамп конгрессга муҳожирларнинг депортацияси масаласида 6 ой муҳлат берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид