Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзорда 4 йигит безорилик қилди
2017 йилнинг 1 сентябрь куни тахминан соат 23:00да, номаълум шахслар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчасида жойлашган 11-уйнинг ёнида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини касддан менсимасдан, безорилик оқибатида фуқаро Қ.К.М.ни уриб, унга тан жароҳати етказишган. Бунинг натижасида Қ.К.М. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Х.К.Ф., А.И.Б., А.Д.И. ва А.К.А. содир этилганлиги аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
16:18 / 04.03.2026
Йўл ўртасидаги жанжал воқеаси: ота ва ўғилга ҳукм ўқилди
19:33 / 24.02.2026
Шўрчидаги воқеа: апелляция суди қотилликни безориликка ўзгартирди
19:53 / 23.02.2026
Жиззах вилоятида иккита Cobalt Hyundai’ни тўхтатди. Ҳайдовчи ва йўловчилар калтакланган
22:21 / 30.01.2026