Light | 17:30 / 06.09.2017
30769
4 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Дунёда ўхшаши йўқ энг ноёб уй

Фақат тижорий объектлар қурилишидагина шошилиш мумкин. Ўзингиз учун уй-жой бунёд қилишда эса,  шошилиш мақсадга мувофиқ эмас, айниқса саҳрода. У қанча керак бўлса, шунча давом этиши мумкин. Рельеф қанча мураккаб бўлса, шунча яхши деб ҳисобловчи меъмор Кен Келлог лойиҳаси билан саҳрода барпо этилган уй қурилиши 20 йил давом этган, бироқ якуний натижа шунга арзирли чиққан. Trendymen ушбу уйнинг суратлари ва у ҳақидаги баъзи маълумотлар билан бўлишди.

Фото: Trendymen

Ташқи кўринишидан ноёб жониворни эслатувчи саҳро ҳужраси Жанубий Калифорниядаги Joshua Tree номли жойда жойлашган.

Фото: Trendymen

Айнан шу ерда қўним топиш ғояси 80-йиллар охирида шу ердан 10 акр ерни қўлга киритган Бева ва Жей Дулитлларнинг хаёлига келган.

Фото: Trendymen

Улар ўша пайтлар қурилиш учун лойиҳа излаётиб, мураккаб ландшафтда қурилишларни лойиҳалаштириш билан шуғулланган истеъдодли меъмор Кен Келлогга таклиф йўллашган.

Фото: Trendymen

Бева Дулитлнинг сўзларига кўра, манзилга етиб келган меъмор бўлғуси қурилиш учун илҳом ва материал излаб, майдон бўйлаб тоғ эчкиси каби сакраб юрган.

Фото: Trendymen

Табиийки, қурилиш материали сифатида у ерда жуда кўп бўлган тоғ жинсларидан ҳам қисман фойдаланилган.

Фото: Trendymen

Бўлғуси уйнинг асосий тузилмавий хусусиятлари уйни гўёки атроф-муҳитдан ниқобловчи катта бетон қовурғалардан иборат.

Фото: Trendymen

Келлогнинг лойиҳаси асл ҳиндуларнинг тарихий қурилмаларига ўхшаб кетади, уларнинг пуэбло ҳужралари Америка чўллари ҳудудида кенг тарқалган бўлган.

Фото: Trendymen

Саҳро уйи ер сатҳидан баландда эмас, у гўёки ер узра ёйилгандек кўринади. Уй шовқиндан йироқ ландшафт билан ажойиб уйғунлашган.

Фото: Trendymen

Буюртмачилар Кен Келлогга деярли тўлиқ эркинлик бериб, вақтга ҳам қарамай ўз салоҳиятини намойиш қилиш имконини яратишган.

Фото: Trendymen

Асосий пойдеворнинг қурилиши 1993 йилда тугалланган, аммо жалб қилинган дизайнер Жон Вугриннинг иши яна кўп йиллар давом этган.

Фото: Trendymen

Келлог томонидан яратилган концепция интерьерларда табиий ёруғликнинг роли катта бўлишини кўзда тутган. Дизайнер ҳам бундай индивидуал лойиҳани яратишда унинг фикрлари билан ҳисоблашишига тўғри келган.

Фото: Trendymen

Улкан ёғоч аркалар, ғаройиб столлар ва буюртма бўйича ишланган ёритгичлар бугунга қадар ўхшаши бўлмаган ноёб интерьерни шакллантирган.

Фото: Trendymen

Дизайннинг ажралмас қисмига айланган тоғ жинслари Саҳро уйи меҳмонларининг бир сонияга ҳам қаерда эканликларини унутишларига йўл қўймайди.

Фото: Trendymen

Ётоқхонадаги умуман яшириниб бўлмайдиган ёруғлик нурлари ҳар қандай соат қўнғироғидан яхши иш беради.

Фото: Trendymen

Уй кўчиб ўтиш учун анча олдин тайёр бўлганига қарамай, Дулитллар унга 2000-йиллар бошидагина кўчиб ўтишган.

Фото: Trendymen

10 йилдан кейин ҳозирда 66 ва 71 ёшда бўлган оилавий жуфтлик уйга сарфланадиган харажатларини қисқартирмоқчи бўлишган ва уни 3 миллион долларга сотувга қўйишган.

Фото: Trendymen

Баъзи маълумотларга кўра, АҚШ Миллий парки яқинида жойлашган Саҳро уйи ҳозирда хусусий дизайн-меҳмонхона сифатида хизмат кўрсатмоқда.
 

Мавзуга оид