Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия мусулмонлари Мьянмадаги зўравонликларга қарши намойишлар ўтказишмоқда
6 сентябрь куни индонезиялик мусулмонлар Жакартадаги Мьянма элчихонаси олдида роҳингя мусулмонларига нисбатан зўравонликни бас қилишни талаб қилиб, намойишлар ўтказишди. Daily Sabah шу ҳақида хабар берди.
Минглаб намойишчилар пойтахт кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, Жакарта марказидаги Мьянма элчихонаси олдига тўпланишди.
Ноқонуний муҳожирлар дея ҳақорат қилинаётган роҳингяларнинг шафқатсизларча таъқиб қилиниши энг кўп мусулмонлар яшовчи Индонезия мамлакати ва бутун мусулмон оламининг ғазабини қўзғади.
Намойишчилар "Роҳингя мусулмонларини ўлдиришни тўхтатинг" деб ёзилган плакатларни кўтарганча "Аллоҳу акбар" дея қичқиришган.
"Ўйлашимча, бу нафақат дин муаммоси, бу инсоният муаммоси ҳамдир. У ерда бўлаётган воқеалар ўта шафқатсизликдан дарак беради", - дейди қўшни богорлик ўқитувчи Тита Фтмавати.
Элчихонани қўриқлаш учун 6 мингга яқин қуролланган полициячи ва ҳарбийлар жалб қилинган. Элчихона тиканли тўсиқ билан ўралган.
Мамлакатнинг ташқи ишлар вазири Ретно Марсуди сешанба куни Мьянмага икки кунлик ташрифини якунлади. ТИВ раҳбари Су Чжи ҳамда армия генерали Мин Аун Хлаинни инқирозни бартараф этишга чақирди.
Мавзуга оид
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
23:03 / 14.03.2026
Испанияда Яқин Шарқдаги урушга қарши намойишлар ўтказилди
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026