Тайландлик “ўргимчак-одам" мотоциклчини ўлимдан сақлаб қолди
Тайландда “ўргимчак-одам" кийимидаги эркак йўлда машина томондан уриб кетилган мотоциклчининг ҳаётини сақлаб қолди. Йўл-транспорт ҳодисаси видеоёзуви Та-Янг вилояти полиция департаментининг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилган.
Видеодан кўринишича, мотоциклчини оқ пикап уриб юборган. Жабрланувчи йўлнинг қатнов қисмига йиқилиб, “ўргимчак-одам” кийимидаги эркак унинг ёнига югуриб келмагунча у ерда ётган. “Ўргимчак-одам” қатновни тўхтатиб, мотоциклчига биринчи ёрдам кўрсатган.
Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, жабрланувчи оғир жароҳатлар олган. Аниқланишича, “ўргимчак-одам” ҳозирда гирляндалар сотиш билан шуғулланувчи собиқ актёр бўлиб чиққан. Эркак ишида фильмлардаги суперқаҳрамонлар кийимларини кийиб юришни хуш кўришини айтган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024