Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар органи ходими пора олаётганда ушланди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ички ишлар органи ходими пора олаётганда ушланди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти прокуратураси.
Зангиота туманидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган маҳкума Ш.Х. вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ариза билан мурожаат қилиб, мазкур муассаса ходими ундан жазони ўташ давомида енгил шарт-шароитлар яратиш эвазига пора талаб қилаётганлигини билдирган.
Ариза асосида ўтказилган тезкор-тергов тадбир давомида Тошкент вилояти ИИБ ЖИЭБга қарашли 14-сонли жазони ижро этиш колонияси ходими М.И. ариза муаллифининг қизи З.И.дан 1 млн. сўм ва 200 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтда ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан М.И.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:56 / 04.07.2026
Дорихона очишга лицензия бериш учун пул талаб қилган мансабдорга жиноят иши қўзғатилди
08:19 / 02.07.2026
Жиззах ва Самарқандда адвокатлар ушланди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
21:24 / 27.06.2026