Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МАКнинг Олмаотадан рейси техник сабаб туфайли 7 соатга қолдирилди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг «Олмаота-Тошкент» HY-766 рейси парвози пайшанба куни самолётдаги носозлик туфайли кечиктирилди. Бу ҳақдаги хабар Facebook’даги «Потребитель.uz» гуруҳида пайдо бўлган.
Хабар қилинишича, 7 соатга чўзилган кечиктириш ҳолатига техник носозлик сабаб бўлган. Йўловчиларга кеча кечқурун янги борт юборилган. A320 лайнери йўловчиларни Тошкентга маҳаллий вақт билан соат 2.30да олиб келган.
Парвози кечиктирилган самолёт носозлик бартараф этилгач пойтахт аэропортига қайтиб келди.
Аввалроқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» рейси Бангкокдан Тошкентга уча олмагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:33 / 02.05.2026
Олмаотада Қозоғистондаги илк крематорий ишга тушди
10:08 / 24.03.2026
Тошкент–Дубай йўналишидаги қатор рейслар бекор қилинди
08:30 / 21.03.2026
Олмаотада 48 нафар меҳнат муҳожирининг паспорти қайтариб олиб берилди
11:33 / 04.03.2026