Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари 7 ярим йилга қамалди
Фото: Time.kz
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Нортой Дутбаев 7 ярим йилга озодликдан маҳрум этилди. У давлат сирини ошкор этишда айбланган, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Суд ҳукмига кўра, Дутбаев Қозоғистон Республикаси ЖКнинг 172-моддасига мувофиқ давлат сирларини ошкор этиш, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда (ҚР ЖКнинг 451-моддаси) айбдор деб топилди, ҳамда унга 7 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. У давлат хизматида лавозимни эгаллаш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилинди», - дейилади хабарда.
Қозоғистонда 2016 йилда Миллий хавфсизлик қўмитаси бир қатор юқори мансабли амалдорларга нисбатан судга қадар терговни бошлаганди.
Генерал-лейтенант Нортой Дутбаев Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари лавозимини 2001 йилнинг декабридан 2006 йилнинг февралига қадар эгаллаган.
Мавзуга оид
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
10:51 / 02.03.2026
Иордания ва Баҳрайнда бўлган фуқароларга хавфсизлик бўйича тавсиялар берилди
16:37 / 11.02.2026
АЭС майдончаси учун хавфсизлик талаблари лойиҳаси ишлаб чиқилди
14:49 / 27.01.2026